Жамият | 12:36 / 14.06.2016
24623
1 дақиқада ўқилади

13 июнь куни таниқли режиссёр Матёқуб Орзиев вафот этди

13 июнь куни таниқли дубляж режиссёри Матёқуб Орзиев вафот этди. Бу ҳақда ёш кинорежиссёрлардан бири Жаҳонгир Аҳмедов инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилган.

Режиссёр “Бугун улуғ кунларнинг бирида таниқли дубляж режиссёри, ҳалол ва виждонли Матёқуб Орзиев оламдан ўтдилар. Бизнинг охирги ҳамкорлигимиз “Мажнун” фильмида бўлганди. Бу жуда катта йўқотиш, чуқур қайғудамиз! Охиратлари обод бўлсин!” дея изоҳ қолдирган.

Шунингдек, актёр Акбархўжа Расулов ҳам инстаграмдаги саҳифаси орқали марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига таъзия билдириб, Матёқуб Орзиевни 12-13 ёшидан бери таниши, режиссёр ҳаётда жуда яхши инсон бўлганлиги, умрининг охириги йилларида эса бетоб бўлгани ҳақида маълум қилган.