Жаҳон | 08:47 / 15.06.2016
27230
2 дақиқада ўқилади

Орландодаги фожиа жабрдийдаси террорчи отишмани нима учун содир этгани сабабларини маълум қилди

Афғонистонлик муҳожирлар фарзанди, Орландодаги тунги клубда 49 кишини отиб ўлдирган Омар Матин 911 қутқарув хизматига қўнғироқ қилиб,  ҳужумни "АҚШ унинг давлатини бомбардимон қилишни тўхтатиши" учун уюштирганини айтган. Бу ҳақда воқеа гувоҳига иқтибос келтирган ҳолда The Washington Post нашри хабар бермоқда.

Клубнинг ҳожатхонасида дўстлари билан Матин томонидан гаровда ушлаб турилган 20 ёшли Пейшенс Картер Матиннинг 911 хизмати билан суҳбатлашаётганини аниқ эшитганини маълум қилган. Матин қайси давлат бомбардимон қилиниши тўхтатилиши кераклигини назарда тутгани номаълум.

Қизнинг айтишича, Матин араб тилида сўзлашган ва ИШИД террорчилик гуруҳига содиқликка қасамёд келтирган. Матин гаровда бўлганлардан улар орасида афроамерикаликлар бор-йўқлигини сўраган. Улардан бири тасдиқ жавобини берганда, Матин "қора танлиларга нисбатан ҳеч қандай ҳусумати йўқлигини" айтган. "Гап менинг давлатим ҳақида кетмоқда. Сизлар шундоқ ҳам кўп азият чеккансиз", деб айтган террорчи.

The Washington Post’нинг маълум қилишича, Матин қутқарув хизматидан ташқари, Флоридадаги яна бир танишига қўнғироқ қилган. Суҳбат мазмуни ошкор қилинмаган.

14 июнда Матиннинг рафиқаси Нур Захи Салмон унинг турмуш ўртоғи қандайдир жиноятга тайёрланаётганини кўнгли сезган ва уни бундан қайтаришга ҳаракат қилган. Шу куни аввалроқ Салмон унинг эри Орландодаги Walt Disney World кўнгилочар боғига хужум уюштирмоқчи бўлгани ҳақида маълум қилган. Аёлнинг айтишича, Матин ўтган йили апрелда Disney Springs боғига боришганда, у ерни кўздан кечириб чиққан.

12 июнга ўтар кечаси Матин милтиқ ва тўппонча билан қуролланган ҳолда Pulse тунги клубига ҳужум қилиб, у ерда бир неча одамларни гаровга олган. 3 соатлик қаршиликдан кейин полиция уни бартараф этган. Террорчининг ҳужуми оқибатида 49 киши ҳалок бўлган, 53 киши яраланган.