Жамият | 17:09 / 16.06.2016
15901
1 дақиқада ўқилади

Ҳазилнинг таги зил бўлди: Британиялик эркак рафиқасининг юзини болалар кукунига бежамоқчи бўлганди...

Қуритгич ичини болалар кукуни билан тўйинтирган Британиялик эркак рафиқаси билан ҳазиллашмоқчи бўлди. Аммо хазил “зил”га айланиб, оқибати фожиали якун топди, дея хабар беради  Daily Mail нашри. 

Аёл сочини қурита бошлагач, қуритгич ёниб кетди. Бу жараённи кузатиб, суратга олаётган эркак эса қўрқиб кетганидан видеокамерани ўчиради.  
Ҳозирча, ушбу фожиали ҳодисанинг якуни ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.