Фан-техника | 11:36 / 20.06.2016
6642
2 дақиқада ўқилади

Элон Маск Қозоғистондаги сув тошқинида Tesla'нинг сузиши акс этган видеога изоҳ берди

17 июнь куни интернет тармоғида Tesla Model S ҳайдовчиси суратга олган видеолавҳа пайдо бўлган эди. Унда электромобиль йўлида учраган йирик кўлмакни бемалол ортда қолдиргани акс этган. Лавҳага берилган овозли изоҳга кўра, лавҳа шу кунларда Олмаотада сурункали ёмғирлар ёғиши жиддий сув тошқинига сабаб бўлган. 

Электромобиль эгасининг ўртоғи Санжар Алтаев видеони тармоққа жойлаштирар экан, Tesla ҳайдовчилари бу каби сув тошқинларида устунликка эга бўлишини таъкидлаган. 

У Олма-отада даҳшатли жала қуйганини айтиб, барча йўллар сув остида қолгани, кўплаб ҳайдовчиларнинг машинаси, моторга сув киргани боис, тошқинда қолиб кетганини маълум қилган. 

"Аммо, Tesla эгалари бундан хавфсирашмайди, - дейди Санжар. - Чунки электромобилнинг на двигатели, на карбюратори бор. Бундан ташқари, радиатор ва ҳавотортгичи ҳам йўқ. Унда фақат яхшилаб маҳкамланган электромотор бор холос. Тesla'нинг ўзи тошқинга дуч келиб қолса, сузишни бошлайди. Бизга ҳар қандай об-ҳаво чўт эмас"!

Қайд этиш жоизки, ушбу видеолавҳани ғарб ОАВ тезда шов-шув қилиб юбориш баробарида, гарчи сув техникани бирданига носоз ҳолатга келтирмаса-да, ҳар қандай механика ва электроникага салбий таъсир этишидан огоҳлантиришган.
 
Еlectrek.coм нашрининг Tesla электромобили сузишига оид хабарини илғаган Tesla Motors бош директори Элон Маск Твиттердаги саҳифасида, видеолавҳага ҳавола бериб, унинг компанияси машинадан бундай фойдаланишни тавсия қилмаслигини таъкидлаб, аммо Model Sни қисқа муддатга «қайиққа айлантириш», мумкин деган фикрни билдирган.