Спорт | 10:21 / 20.06.2016
9107
1 дақиқада ўқилади

Франция — Швейцария ўйини вақтида 4 футболчининг футболкаси йиртилиб кетди

20 июнга ўтар кечаси Евро—2016 гуруҳ босқичи доирасида «А» гуруҳида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Франция ва Швейцария учрашувида ҳисоб очилмади.

Лекин ўйин шиддатли кечди ва Швейцария термаси аъзоларининг 4 нафари футболкаси йиртилиб кетгани туфайли захирада турган янги либосларни кийиб ўйинни давом эттиришга мажбур бўлди. Хусусан, жамоа етакчиси Гранит Чака, ҳужумчи Адмир Меҳмеди, яримҳимоячи Блерим Жемаили ва ёш ҳужумчи Брел Эмболо ўйин вақтида ноқулай ҳолатга тушиб қолишди.

Маълумот учун, Швейцария терма жамоаси либослари Puma компанияси томонидан тайёрланганди.

Бу учрашув вақтида Евро—2016 нинг расмий тўпи — Adidas томонидан тайёрланган тўп ҳам ёрилиб, яроқсиз аҳволга келиб қолди. Ўйиннинг 61-дақиқасида французлар вакили Антуан Гризманн тўпни олиб кетаётган вақтда Валон Беҳрами унинг оёғи остига ташланган ва тўп икки ўртада қолиб кетганди.