Жаҳон | 12:50 / 20.06.2016
16881
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда болаларга лиқ тўла автобус билан боғлиқ можаро кенг муҳокама этилмоқда

18 июнь куни ярим тунда Остона соҳилбўйида махсус амалиёт ўтказган полиция ходимлари, бир автобус бола йиққан. Ҳуқуқ посбонлари, тунги соат 23:00дан сўнг, яқинларисиз сайр қилиб юрган вояга етмаганларни қидиришган.
 
Аммо болалар билан лиқ тўла автобус жойидан силжишига, уларнинг айрим қариндошлари тўсқинлик қилишди, деб хабар қилмоқда Today.kz нашри. Ўзаро суҳбатни эса, воқеа гувоҳлари видеога олишга улгурган. 

"Мен ўзимнинг икки синглим ва опам билан жойимда турсам, полиция ходимлари келишди. Мен уларга: "ҳозир ота-онам келишади, болаларни олиб кетишади", - дедим. Ота-онам ҳам келишди, аммо энди улар болаларни беришмаяпти". 

"Бермаймиз, - дейишмоқда, - Сариарк туман ИИБга боришимизни айтишди". Биз аллақачон шу ерда бўлсак, нима учун боришимиз керак? Ота-оналари шу ерда, мен 22 ёшли катта акасиман. Улар ҳеч нарсани тушунтиришмай, болаларни автобусга тиқишмоқда", - деб ҳикоя қилган ўзини Арман деб таништирган йигит. 

Аммо бу важлар полицияни ишонтира олмаган. Уларнинг болаларни қариндошлари эканини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмагани сабаб, вояга етмаганларни қабулхонага олиб кетишган.