Light | 10:26 / 20.06.2016
9035
1 дақиқада ўқилади
У YouTube’га ролик жойлаштирар, аммо уларни ҳеч ким кўрмас эди...
2014 йилнинг октябрида токиолик真ん中小五郎 ўз мопси иштирокида YouTube’да қатор роликлар жойлаштира бошлади. Бир кунда ҳатто бир нечта ролик ҳам жойлаштирди. Роликларнинг аксарият тасвирида турли кийимлар кийиб олган ва скейтда учаётган мопсни учратиш мумкин.
Орадан ярим йил вақт ўтгач, каналга Американинг The Next Web нашри муҳаррири ўз эътиборини қаратди. У японияликдан нега деярли ҳеч ким кўрмайдиган роликларни жойлаштиришда давом этаётгани ҳақида сўради.
Нашрнинг эътибори туфайли вазият ўзгарди. Бор йўғи икки кун ичида канал 67 минг томошага ва 1,5 минг доимий обуначига эга бўлди.