Спорт | 23:05 / 21.06.2016
4902
1 дақиқада ўқилади

Евро-2016. Германия Шимолий Ирландияни мағлуб этди ва гуруҳ ғолиби бўлди

Европа чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи тур ўйинлари давом этмоқда. Ҳозиргина C гуруҳи вакиллари ўйинларни тугатишди. Гуруҳ етакчиси Германия терма жамоаси Шимолий Ирландияга қарши ўйинда майдонга тушди Марио Гомеснинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу ғалабадан кейин Германия ҳисобидаги очколар сони еттитага етди ва улар гуруҳ ғолиблигини қўлга киритишди.

Евро-2016. 3-тур. С гуруҳи
Шимолий Ирландия – Германия 0:1 (0:1, 0:0)
Гол:
 Гомес (29).
Шимолий Ирландия: Макговерн, Маколи, Эванс, Хьюз, Кэткарт, Норвуд, Эванс (Макгинн, 84), Даллас, Дэвис, Уорд (Мадженнис, 70), Уошингтон (Лаферти, 59).
Германия: Нойер, Хуммельс, Боатенг (Хеведес, 76), Хектор, Хедира (Швайнштайгер, 69), Киммих, Ўзил, Кроос, Гётце (Шюррле, 55), Гомес, Мюллер.