Спорт | 15:52 / 22.06.2016
9374
1 дақиқада ўқилади
"Олмалиқ" футболчиси 70 метрдан гол урди
Ўзбекистон чемпионатининг 12-турида “Олмалиқ” “Андижон”га қарши майдонга тушди. Учрашув 2:0 ҳисобида олмалиқликларнинг фойдасига ҳал бўлди.
Евгений Гоголь 14-дақиқада пенальтидан ҳисобни очган бўлса, Диёр Туробов рақиблар дарвозасининг 70 метрдан ишғол қилди. “Андижон” дарвозабони сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштиришга ёрдам бериш учун ўз дарвозасини ташлаб, рақиб майдончасига келган эди. Бироқ жамоасининг ҳужуми охирига етмай, рақиблар олиб қўйган тўп очиқ қолган дарвозага осонликча кириб кетди.