Спорт | 18:22 / 22.06.2016
8272
2 дақиқада ўқилади

Роналду ўзидан интервью олмоқчи бўлган журналистнинг микрафонини кўлга отиб юборди

Европа чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги 3-тур учрашув арафасида Венгрияга қарши ўйинда майдонга тушадиган Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда журналист ўртасида зиддият юзага келди. Бу ҳақда Marca хабар тарқатди. 

Кўл ёқасидан ўзининг бир неча жамоадоши билан кетаётган футболчи ёнига ўз шахсий ҳаётини ёритиш билан шуғулланадиган Correio da Manhã газетаси мухбири келганида, асабларини жиловлай олмаган.

Журналист Роналдудан «Венгрияга қарши ўйинга тайёрмисиз?» дея сўраган. Роналду эса саволга жавоб бермасдан, унинг қўлидан микрофонни тортиб олган ва кўлга отиб юборган.

Аниқлик киритилишича, Роналду ўз шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар чоп этилиб туриши сабабли Correio da Manhã нашри билан ёмон алоқада бўлиб, у бу нашр мухбирлари саволларига ҳеч қачон жавоб бермасликка қарор қилган.

Португалиянинг Венгрияга қарши ўйини Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланади. Бу учрашув Tribuna.uz сайтида онлайн трансляция қилинади.