Фан-техника | 13:33 / 23.06.2016
6114
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги бир миллик энг қоп-қора соат 95 минг долларга баҳоланди

MCT соат мануфактураси S-110 Evo Venta Black моделини чиқарди. Ушбу модель бир милли бўлиб, унинг тусини қоп-қора этиб кўрсатадиган Vantablack таркиби билан қопланган. Соат 95 минг доллар дея баҳоланган ва 10 дона чиқарилиши маълум қилинган. Бу ҳақда Luxurylaunches хабар бермоқда.

Модель вақтни аниқлашда бир дона мил ва тўрт дона мини-экрандан фойдаланади. Мини-экранлар худди кўчалардаги реклама баннерлари сингари ҳаракатланиб, вақтни кўрсатиб туради. Моделнинг механизми 471 деталдан ташқил топган бўлиб, захира ҳаракати 40 соатгача.

Шу ўринда моделни қора тусли этиб кўрсатиб турувчи Vantablack ҳақида тўхталиб ўтсак. Vantablack — углеродли нанопачалардан ташкил топган модда бўлиб, ишлатилган буюм тусини қора ранга келтиради. Унинг номи инглизча Vertically Aligned NanoTube Arrays («Кўплаб нанопарчаларнинг вертикаль жойлашуви») ва black («қора») сўзларининг аббревиатурасидан ташкил топган.

MCT (Manufacture Contemporaine du Temps) — 2007 йилда Швейцарияда, Дени Гиге томонидан асос солинган соат ишлаб чиқарувчи мануфактурадир.