Фан-техника | 22:00 / 24.06.2016
9502
2 дақиқада ўқилади

Mercedes-AMG GT’нинг энг тез версиясининг ташқи кўриниши унинг намойишигача ошкор қилинди 

Autoevolution нашри ихтиёрига Mercedes-AMG GT’нинг энг тез версияси – R’нинг расмий суратлари тушди. Суратлар машинанинг 24 июнь Тошкент вақти билан соат 23:30даги илк намойиши эфирга узатилишидан 9 соат олдин чоп этилди.

Аввалроқ маълум қилингандек, Mercedes-AMG GT’нинг трек модификацияси 585 от кучига эга V8 битурбомотор билан жиҳозланади. Купе 100 км/соатга 3,6 сонияда эришади, максимал тезлиги эса электроника билан 318 км/соатда чекланади. Оддий AMG GT’нинг қуввати 462 от кучини, S версиясиники эса 510 от кучини ташкил қилади. Машиналардан биринчиси 100 км/соатга 4 сонияда, иккинчиси эса 3,8 сонияда эришади.

Бундан ташқари, купе спорт аэродинамик обвеси, созланувчи подвеска ва 1950-йиллардаги 300 SL модели услубидаги, вертикал безак элементлари бўлган янги радиатор панжараси олади.

Mercedes-AMG GT R’нинг оммавий намойиши Британиянинг Гудвудида тезлик фестивалида бўлиб ўтади. Купе чекланган миқдорда чиқарилади. Янги машинанинг нархи, тахминан, 170 мингдан 180 минг еврогачани ташкил қилади. Кейинроқ моделлар қаторига машинанинг экстремалроқ варианти ва орқага ташланувчи томли варианти қўшилади.