Жаҳон | 15:04 / 24.06.2016
18672
1 дақиқада ўқилади

ШҲТ давлатлари раҳбарлари дунёда геосиёсий танглик ҳолати кучайганини қайд этишди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари раҳбарлари Тошкентдаги саммит вақтида дунёда геосиёсий таранглик кучайиб, терроризм, сепаратизм (айирмачилик - таҳр.) ва экстремизм кўлами кенгаяётгани ҳақида қайд этиб ўтишди. Бу ҳақда Тошкент декларациясида қайд этилган.

Тошкент декларациясида бу таҳдидлар бутун дунё учун тааллуқлилиги қайд этилган.

"Ташкилот аъзолари халқаро терроризм ва экстремизм бугунги кунда бутун дунёдаги давлатлар ва бутун инсониятга бирдек хавф солмоқда", дейилади ҳужжатда.