Ўзбекистон | 22:40 / 24.06.2016
8811
1 дақиқада ўқилади

ИИВ: Жорий йилда ўқишга кираётган абитуриентлар биометрик паспортга эга бўлиши шарт эмас

Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида абитуриентлардан 2016-2017 ўқув йили учун ҳужжат қабул қилиш жараёни бошлангач, тақдим этиладиган ҳужжатлар орасида биометрик паспорт зарурлиги ҳақидаги гап-сўзлар урчиди.

Шу сабабли жорий йилда абитуриентлар ҳужжат топшириши учун биометрик паспорт шарт ёки шартмаслиги борасида савол юзага келди. Facebook ижтимоий тармоғидаги "Мaslahat.uz" гуруҳида ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ушбу масалага ойдинлик киритиб, "Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг эски кўринишдаги паспорти 2018 йил 1 июлга қадар ҳақиқий ҳисобланади. Шу сабабли, абитуриентлар жорий йилда ҳам аввалги кўринишда берилган паспортлар орқали ҳужжат топшира оладилар. Биометрик паспорт шарт эмас", деб жавоб берди.

Бундан келиб чиқадики, абитуриентлар ўқишга ҳужжат топшираётганларида эски намунадаги паспортларни тақдим қила оладилар.