Спорт | 08:52 / 26.06.2016
6093
2 дақиқада ўқилади

Америка Кубоги: Колумбия АҚШни енгиб, бронза медалларга эга бўлди

Америка кубоги-2016 мусобақасининг 3-ўрни учун баҳсда Колумбия терма жамоаси мезбон жамоа АҚШга қарши майдонга тушди.

Ўйинда колумбияликлар Карлос Бакканинг 31-дақиқада урган ягона гол эвазига кичик ҳисобда ғалаба қилди.

Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда футболчилар ўртасида низо келиб чиқди ва икки футболчи майдондан четлатилди. Америкаликлар сафида Майкл Ороско, колумбияликлардан эса Сантьяго Арьяс бошқалардан кўра эртароқ ўйинни тугатди.

Энди Колумбия турнирнинг бронза медалларига эга чиқди.

Финал баҳси Тошкент вақти билан 27 июнь куни тонгида Аргентина ва Чили ўртасида кечади.

Америка кубоги-2016
3-ўрин учун учрашув
АҚШ – Колумбия 0:1
(0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 31 Бакка.
АҚШ – Ховард, Ороско, Безлер, Йедлин, Кэмерон, Жонс, Брэдли (Нагбе, 79), Бедойя (Пулишич, 74), Вуд, Демпси, Зардес.
Колумбия – Оспина, Сапата, Фабра, Арьяс, Мурильо, Селис (Медина, 87), Торрес, Хамес, Куадрадо (Морено, 74), Кардона, Бакка (Мартинес, 79).
Огоҳлантиришлар: Мурильо (13), Безлер (22), Жонс (41), Куадрадо (73), Ороско (87), Арьяс (90).
Четлатиш: Ороско (90), Арьяс (90).