Жаҳон | 12:10 / 26.06.2016
7574
1 дақиқада ўқилади

Хитойда автобус ёниб кетиши туфайли 35 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Хунань вилоятидаги шосселардан бирида автобус ёниб кетиши туфайли камилда 35 киши ҳалок бўлган. РИА Новости хабарига кўра, яна бир қанча киши жароҳатланган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Дастлабки хабарларда қурбонлар сони 7 нафарлиги, яна 21 киши шифохонага ётқизилгани айтилганди.

Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, Ижчан уезди ҳудудида ҳаракатланаётган автобус йўл четидаги тўсиққа бориб урилган ва ёна бошлаган. Автобусда жами 56 киши бўлган.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари етиб келиб, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатган.