Спорт | 14:15 / 26.06.2016
10519
1 дақиқада ўқилади

Исландиялик эҳтиросли шарҳловчи ўзининг асосий ишидан бўшатилди

Европа чемпионатидаги шов-шувли воқеалардан бирининг асосий қаҳрамонига айланган исландиялик шарҳловчи Гудмундур Бенедиктссон ўзининг асосий иш жойидан ҳайдалди.

22 июнь куни Исландия терма жамоасининг Евро–2016 турнири «F» гуруҳи 3-турида Австрияга қарши ўйинини шарҳлаб борган ва ўйиннинг охирги дақиқаларида исландлар ғалаба голини уришганидан кейин ушбу исландиялик шарҳловчининг эҳтиросли реакцияси тасвирланган видеоси интернетда оммалашиб кетганди.

101 Great Goals маълумотига кўра, Бенедиктссоннинг асосий иши «КР Рейкьявик» жамоаси бош мураббийига ёрдамчилик қилиш эди. Бу жамоа қайд этилган қониқарсиз натижалардан кейин мураббийлар штаби билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилган.