Жаҳон | 20:22 / 26.06.2016
5488
1 дақиқада ўқилади

Лондон аэропортида йўловчилар самолётдан эвакуация қилиндилар

American Airlines авиакомпаниясининг A330 самолёти йўловчилари Лондоннинг Хитроу аэропортида эвакуация қилиндилар, деб ёзмоқда The Sun нашри.

Газетанинг маълум қилишича, бунга самолёт салонида тутун чиққани сабаб бўлган. Самолёт 731-рейс билан АҚШнинг Шарлотт шаҳрига бориши керак бўлган.

Гувоҳлар ижтимоий тармоқларда йўловчилар шиширилган траплар бўйича эвакуация қилинганларини таъкидлаб ўтдилар. Нашрнинг маълумотларига кўра, шу йўл билан самолётдан 12 киши эвакуация қилинган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар иш олиб борган.

Айни вақтда тутун чиқиши сабаби номаълумлигича қолмоқда.