Жаҳон | 11:57 / 27.06.2016
3842
2 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Яманда жанг қилаётганларни Рамазон ойи охирида маҳбусларни қўйиб юборишга чақирди

БМТ бош котиби Пан Ги Мун 26 июнь куни Кувайтдаги Яман музокаралари иштирокчилари олдидаги чиқиши чоғида Ямандаги низо томонларини барча маҳбусларни озод қилишга чақирди.

"Музокаралар иштирокчилари олдида Яман инқирозига нуқта қўйиш учун тинчлик жараёнига туртки бўлишдек катта масъулият турибди, барча маҳбуслар ва сиёсий асирлар - журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, фуқаролик жамияти фаолларини Рамазон ойи якунланиши билан бошланадиган Ийд-ал-фитр байрамигача озод қилиш - яхши ниятни намойиш қилиш учун шундай ташаббус бўла олади", - дея таъкидлади Пан Ги Мун. 

У Яман музокаралари иштирокчилари эътиборини музокаралар муваффақиятли якунланиши ва можарога нуқта қўювчи кенг қамровли қарор қабул қилиниши учун Ямандаги БМТ махсус вакили билан "жиддий ҳамкорлик" заруратига қаратди. 

Кувайтда апрель ойидан буён Яман ҳукуматини қўлга олган "Ансар Аллоҳ" ҳаракати исёнчилари ва президент Абд Раббо Мансур Ҳодий томонидан тузилган мамлакат ҳукумати ўртасида музокаралар давом этиб, унда улар орасидаги ҳарбий ҳаракатларга барҳам берувчи тайинли натижаларга эришилмади.

Ямандаги фаол ҳарбий ҳаракатлар ўтган йилнинг март ойида бошланган.

 

фото:Google image