Истанбул губернатори: Портлаш туфайли 28 киши ҳалок бўлди, 60 киши жароҳатланди
Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида амалга оширилган террорчилик ҳаракати натижасида 28 киши нобуд бўлган, 60 киши турли даражада жароҳатланган. Бу ҳақда шаҳар губернатори Васип Шаҳин сўзларига асосланиб РИА Новости хабар қилди.
“Террорчилик ҳаракати оқибатида 28 киши ҳалок бўлди, 60 киши яраланди. Тахминимизча, бомбаларни уч нафар террорчи-худкуш портлатган”, - деди Шаҳин журналистларга берган интервьюсида.
Уч портлаш халқаро терминалга кириш, чиқиш ва автотураргоҳда Тошкент вақти билан 00:00 атрофида рўй берган. Аэропорт ёпилган, йўловчилар эвакуация қилинди. Истанбулга йўл олган рейслар бошқа шаҳарларга йўналтирилди, аэропортнинг ўзидан барча парвозлар бекор қилинди.
Мавзуга оид
19:31 / 14.11.2024
Аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг доллар олган ходим ушланди
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
07:37 / 26.10.2024