Ўзбекистон | 11:03 / 29.06.2016
14685
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистондаги яна бир зилзила Тошкентда сезилди

Қирғизистонда 29 июнь куни 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпиценри Тошкент шаҳридан 450 км, Андижон вилоятининг Марҳамат тумани марказидан 140 км, Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридан 390 км масофада, Тожикистон ва Қирғизистон чегараси туташган ҳудудда жойлашди. Чуқурлиги - 17,2 км.

"Тошкент" сейсмомаркази маълумотига кўра, бугун, 29 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 02:38да Ўзбекистон пойтахтида ерости силкинишлари сезилди.

Ўзбекистон ФВВ хабарига кўра, Тошкентда қайд этилган зилзила кучи 2 баллни ташкил қилган.

Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази маълумотига кўра, Тошкент вақти билан соат 3:57да ҳам Қирғизистон ҳудудида 4,5 балли зилзила қайд этилган. Бу зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилган-сезилмагани ҳақида маълумот йўқ.

Тошкент ва Фарғона водийси аҳолиси 26 июнь куни ҳам Қирғизистон ҳудудида содир бўлган 6,5 балли зилзила кучини сезишганди. Ўшанда Тошкентда 3, водий вилоятларида эса 3,5 баллик ер ости силкиниши қайд этилганди.