Спорт | 13:53 / 29.06.2016
5849
1 дақиқада ўқилади

Ҳожсон якуний матбуот анжумани вақтида: Бу ерга нега келганимни ўзим ҳам тушунолмаяпман

Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рой Ҳожсон Евро-2016 якунларига бағишланган якуний матбуот анжуманида иштирок этди.

«Бу ерда нима қилаётганимни ўзим ҳам тушунолмаяпман. Кеча ҳамма гапни айтиб бўлгандим. Англиянинг мусобақани тарк этишидан изтиробга тушган мухлис ва журналистлар учун бу муҳим деб айтишди, шунинг учун ҳам келдим. Албатта мен ҳам қайғудаман. Бундай ёмон ўйин намойиш этишимиз учун ҳеч қандай сабаб, баҳона йўқ эди. Ҳозиргача бу лаҳзаларни унутолмаяпман. Бу тун кўпчилигимиз учун оғир бўлди.

Айтмоқчи бўлган гапларим шу. Яхши натижага эришолмаганимиздан афсусдаман. Танқидларни қабул қиламан ва футболчиларни койимаслигингизни сўрайман», — дейди Ҳожсон.