Спиртли ичимликлар саратонга олиб келувчи ҳалокатли сабаб деб топилди
Янги Зеландия тиббиёт ходимлари спиртли ичимликларни ҳатто кичик дозаларда истеъмол қилиш ёш ўтганда саратондан вафот этиш хавфини оширади, деб ҳисоблашмоқда. Бу борадаги янги тадқиқот натижалари Drug and Alcohol Review журналида чоп этилди.
"Янги Зеландияда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида юзага келган саратон касаллигидан кўз юмиш билан боғлиқ ҳолатларнинг тахминан 60 фоизи кўкрак бези саратонига чалинган аёлларга тўғри келмоқда. Бизнинг баҳоларга кўра, 2007 йилда кўкрак бези саратонидан вафот этиш юз берган 71та ҳолат ва 2012 йилдаги 65та ҳолат спиртли ичимликлар истеъмоли билан боғлиқ бўлган. Уларнинг учдан бир қисми кунига 1 ёки 2 стакан спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлса-да, шунинг ўзи саратон учун етарли бўлган", - дея қайд этди тадқиқот ҳаммуаллифи Женни Коннор.
У спиртли ичимликларни ҳаттоки кичик дозаларда истеъмол қилиш саратон касаллигининг ривожланишига олиб келишини таъкидлади. Бундай ҳолатларда аёллар асосан кўкрак бези саратонидан азият чекишса, эркаклар саратоннинг бошқа турларига чалинишади (оғиз бўшлиғи саратони, қизилўнгач саратони, жигар саратони).
Олимлар ўз изланишлари давомида саратон натижасидаги ўлим ҳолатларининг сабабларини ўрганишга бағишланган ўнлаб халқаро тадқиқотларга доир ишларни таҳлил қилиб чиқишди ва олинган маълумотларни Янги Зеландияга нисбатан қўллашди.
Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш натижасида саратонга чалиниш ҳолатлари кўпроқ маориларда (мамлакатнинг туб аҳолиси) кузатилади. Касаллик инсон ҳаётининг ўртача 10,4 йилга қисқаришига олиб келади. Спиртли ичимликлар истеъмоли натижасидаги онкологик касалликлардан вафот этувчилар 80 ёшдан кейинги ўлим ҳолатларининг 4,2 фоизини ташкил қилади.
Фото:Google image
Мавзуга оид
00:15
Янги Зеландияда кўкйўтал эпидемияси эълон қилинди
16:53 / 20.11.2024
Янги Зеландияда 40 минг маори ўз ҳуқуқлари учун намойишга чиқди
14:26 / 16.11.2024
Янги Зеландияда маори депутатлари баҳсли қонун лойиҳасига норозилик билдириб, мажлисда рақсга тушди
17:42 / 08.11.2024