Фан-техника | 16:08 / 30.06.2016
4882
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Shelby Cobra родстерининг илк намунаси сотувга қўйилди

Американинг RM Sothebyʼs кимошди савдосига ноёб Shelby Cobra CSX 2000 родстери қўйилмоқда. Бу машина америкалик автопойгачи ва механик Кэрол Шелби томонидан ишлаб чиқилган илк "кобра"дир. 

Оригинал Shelby Cobra 1962 йили пайдо бўлганди. Ўшанда, Шелби Британиянинг AC Ace спорткарининг шассисини Ford Windsorнинг 4,2-литрли саккиз цилиндрга эга ва 260 от кучи берадиган моторига мослаштирган эди. Родстер соатига 96 км тезликка 4,2 сонияда чиқа олар эди. 402 метрни 13,8 сонияда босиб ўтарди. 

Қайд этиш жоизки, Shelby Cobra CSX 2000 кейинги ишланмалар ва тадқиқотлар учун намуна бўлиб хизмат қилди. Автомобиль нашрларига тест-драйв учун тақдим этилди. Кўплаб кўргазмаларда намойиш этилди. Родстернинг биринчи эгаси эса, 2012 йилда вафот этгунича Кэррол Шелби бўлиб қолди. 

Кимошди савдоси 19 августда Калифорния штатининг Монтерей шаҳрида бошланади. Ҳозича унинг бошланғич нархи ошкор қилинмаяпти. Бироқ, унинг «анчагина катта маблағ» бўлиши тахмин этилмоқда. Ушбу савдоларда шунингдек, Ford компаниясининг яна 6та пойга машиналари ҳам сотилади. Уларнинг умумий бошланғич қиймати 11 млн доллардан ошиб кетмоқда.