Жаҳон | 16:34 / 30.06.2016
30634
1 дақиқада ўқилади

Истанбулдаги теракт ижрочилари Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлгани маълум қилинди

Туркия ҳукумати 29 июнга ўтар кечаси Истанбул шаҳридаги Отатурк номли халқаро аэропортда теракт содир этган худкушларнинг фуқаролигига аниқлик киритди. Associated Press нашрининг ёзишича, Истанбулда теракт содир этганлар Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари бўлишган.

Бундан аввалроқ ОАВда Истанбул терактларини чеченистонлик террорчилар уюштирган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

28 июнь, сешанба куни кечқурун Истанбулдаги Отатурк аэропорти халқаро терминалида учта портлаш юз берди. Уч нафар худкуш террорчи йўловчиларни автоматдан ўққа тутди, сўнг портловчи қурилмаларни ҳаракатга келтирди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт натижасида 42 киши, жумладан 13 хорижлик қурбон бўлди, 239 киши яраланди.

Қурбонлар орасида 2 нафар ўзбекистонлик бўлган.