Жаҳон | 07:56 / 01.07.2016
9174
1 дақиқада ўқилади
Панама канали маъмурияти кема ўтиши учун рекорд ҳақ олди
Панама каналини бошқарувчи Панама давлат агентлиги MOL Benefactor контейнерлар ташувчи кемаси канал орқали ўтиши учун 829 минг доллар миқдорида рекорд ҳақ олди. Бу ҳақда TVN хабар берди. Узунлиги 337 метр, эни 48 метрни ташкил қилувчи кема канал орқали шимолий йўналишда ўтади.
Панама канали маъмуриятига тўланган аввалги рекорд ҳақ 26 июнда 575,5 минг долларни ташкил қилганди. Контейнерлар ташувчи кемалардан олинадиган ҳақ уларнинг сиғимдорлигидан, қолган кемалардан эса сув сиғимдорлигидан келиб чиқиб олинади.
Кенгайтирилган Панама канали ўтган ҳафтада 9 йиллик реконструкциядан кейин очилганди, биринчи кемани минглаб одамлар кутиб олишган.