Фан-техника | 22:34 / 02.07.2016
8060
1 дақиқада ўқилади

Apple АҚШнинг Калифорния штатида Apple Campus 2 штабини қурмоқда

YouTube’да Apple компанияси АҚШнинг Калифорния штатида янги штаб қураётгани ҳақидаги видео пайдо бўлди.

Ушбу лойиҳа амалга оширилаётганида ҳали Стив Жобс ҳаёт эди.

Видео DJI Phantom 3 Professional дрони орқали суратга туширилган. Унда кампус қурилаётганлигига гувоҳ бўлиш мумкин.

Ушбу баҳайбат кампуснинг қурилишига 5 миллиард доллар ажратилган. Унинг қуриб битказилиш санаси 2016 йилнинг охирларида мўлжалланган.