Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банкларда конвертация карталаридан фойдаланишга чеклов қўйилди
Ўзбекистоннинг тижорат банклари 2016 йилнинг 1 июлидан конвертация карталаридан фойдаланишга чеклов қўйди. Бу ҳақида Газета.uz нашри хабар қилди.
Банклар 1 июлдан эътиборан конвертация карталаридан нақд пул ечиб олишни ойига 300 доллар этиб белгилади.
KDB Bank Uzbekistan'нинг эълонида бундай чора пул воситалари ва конвертация карталари бўйича ўтказиладиган транзакциялар хавфсизлигини ошириш мақсадида йўлга қўйилганлиги маълум қилинган.
Банк хабарига кўра, конвертация карталаридан асосан Туркия, Хитой ва Бирлашган Араб Амирлигида жойлашган чакана ва улгуржи савдо корхонларида носанкциявий фойдаланиш ҳолатлари кўпайиб кетган.
Шу муносабат билан, 2016 йилнинг 1 июлидан юқорида номлари қайд этилган мамлакатлардаги чакана ва улгуржи савдо терминалларида конвертация карталаридан фойдаланишга доир чекловлар ўрнатилди. Меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, даволаниш ва ўқиш учун ҳисоблашганда, карталардан фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025