Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда «Адмирал Кузнецов» авиациясидан фойдаланилади
Суриядаги жангарилар эгаллаб турган позицияларига ҳаво зарбалари бериш учун Ўрта ер денгизидаги «Адмирал Кузнецов» авиаташувчи крейсери самолётларидан фойдаланилади. Улар, 2016 йил октябрь ойидан 2017 йил январигача жанговар топшириқларни амалга оширади, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги Москвадаги ҳарбий дипломатик манбасига таянган ҳолда.
Унинг аниқлик киритишича, Хмеймим базаси авиация бўлинмаси ҳарбий учувчилари ҳамда кема авиацияси учувчилари ўзаро ҳамкорлик қилишади. Авиаташувчи кема Сурия чегаралари яқинига лангар ташлайди.
Аввалроқ, Россия Шимолий флотидаги манба, мудофаа вазирлиги «Адмирал Кузнецов» авиаташувчи крейсерини 2016 йил ёзида Ўрта ер денгизига сафарбар этмаслигини билдирган эди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025