Жаҳон | 14:22 / 04.07.2016
7876
2 дақиқада ўқилади

Америкалик коллекционер 1823 йилги Мустақиллик декларацияси нусхаси эгасига айланди

Лас-Вегасда истиқомат қилувчи коллекционер Американинг Британия ҳукмронлигидан озод бўлганлигининг 240-йиллигига Мустақиллик декларациясининг 201 фиксмэйлидан бирининг эгасига айланди. Бу Кевин Костинерга 75 долларга тушди, нусханинг аслига тўғри эканлиги тасдиқланганидан сўнг у кимошди савдосида 35 минг долларга сотилиши мумкин. Бу ҳақида Fox News хабар қилди. 

Манбага кўра, Лас-Вегасдаги музейлар раҳбари Марк Холл-Паттон Мустақиллик декларациясининг асл нусхаси 1823 йилда мис тахтада ўйиб ёзиш усули билан яратилганлигини маълум қилган. "Бундай нусхани ўз кўзимиз билан кўриш қувонарли, албатта. Энди ҳаттоки унинг нусхаларини ҳам топиб бўлмайди". 

Коллекционернинг сўзларига кўра, у яқинда бўлиб ўтган кимошди савдосида Калифорния штати Фанлар акдемияси кераксиз деб халос бўлган бир неча қути ҳужжатни 75 долларга харид қилган. Бир уюм қоғознинг энг тагида у Мустақиллик декларацияси нусхасини топиб олди. Ҳужжатга доир маълумотларни тўплаган Кевин ҳақиқий "жавоҳир"нинг эгасига айланганига ишончи комил бўлди. "Ноёб буюмлар ва қоғозларни йиғишга қизиқаман", - дея маълум қилди коллекционер. У фойдани кўзлаб пул тикканини тан олди, лекин қимматбаҳо ҳужжатни қайта сотиб, даромад олиш нияти йўқлигини билдирди. 

 

Мавзуга оид