Жаҳон | 13:59 / 04.07.2016
15900
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ким Чен Ин семириб, уйқусизликдан азият чекмоқда

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, сўнгги 4 йил мобайнида 40 кгга семириб, уйқусизликдан қийналмоқда, деб ёзмоқда The Independent нашри Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таянган ҳолда. Унга кўра, КХДРнинг 33 ёшли раҳбари овқатга муккасидан кетган ва суиқасд қурбони бўлишликдан қўрққани учун ухлай олмайди. 

"Афтидан, таомни кўп ейиш ва спиртли ичимлик ичиш унинг хасталигини келтириб чиқараётган бўлса керак", — деган Жанубий Корея парламенти разведка қўмитаси раиси Ли Чхол У.

Қайд этилишича, Ким Чен Ин 2012 йилда 90 кг тош босган, 2014 йилда эса унинг вазни – 120 кг, ҳозирда 130 кгга етган.

Нашрнинг қайд этишича, 25 млн аҳолига эга мамлакатда очарчилик кузатилаётган бўлсада, шимолий кореялик бой хонадонлар фарзандлари орасида семизлик касаллиги тобора авж олмоқда. Давлатнинг аввалги раҳбарлари Ким Чен Ир ва Ким Ир Сен ҳам семиришдан азият чекишган эди. 


 

Мавзуга оид