Токио ва Вашингтон АҚШ қўшинлари мақомини кўриб чиқишга келишиб олди
АҚШ ва Япония ҳукуматлари, АҚШнинг Япониядаги қуролли кучлари мақоми тўғрисидаги келишув бўйича америкалик ҳарбийларнинг ҳуқуқий имтиёзларини чеклашга келишиб олди. Бунга, америкалик ҳарбийларнинг маҳаллий қонунларни бузиши билан боғлиқ ҳодисаларнинг тобора кўпайиб бораётгани сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Киодо агентлиги, Япония ҳукуматидаги манбасига таянган ҳолда.
Киодо агентлиги маълумотларига кўра, АҚШ қўшинлари мақомига доир янги қоидаларни Япония ТИВ Фумио Кисида, мудофаа вазири Гэн Накатани ва АҚШнинг Токиодаги элчиси Кэролайн Кеннеди эълон қилади.
Имтиёзлардан фойдаланувчи шахслар рўйхатини қайта кўриб чиқишга Япония мудофаа вазири Накатани ва унинг америкалик ҳамкасби Эштон Картернинг 4 июль куни Сингапурда бўлиб ўтган учрашувида эришилган.
Маълумки, Япониянинг Окинава оролларида АҚШнинг мамлакатдаги жами ҳарбий иншоотларининг 75 фоизи жойлашган. 1960 йилда имзоланган келишувга мувофиқ, Япония прокуратураси, ҳарбий хизматни ўтаётган америкаликлар учун айблов эълон қила олмайди.
Шунга қарамай, 19 май куни Окинавада Кадэна ҳарбий базаси ходими, япон қизини зўрлаб, сўнгра ўлдирганликда айбланиб қўлга олинган эди.
Бу воқеадан бир ой ўтгач, 19 июнь куни Наха шаҳрида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Унда иштирок этганлар, Америка базаларини Окинавадан олиб чиқишни талаб қилишган.
Хабарларга кўра, АҚШ фуқаролари, Окинава ороллари Японияга топширилгандан кейин, бу ерда 5,8 мингдан ортиқ жиноят содир этган бўлиб, шундан 571 таси оғир жиноятлар сирасига киради.
Фото:© AFP 2016/ Yoshikazu Tsuno
Мавзуга оид
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
21:54 / 26.11.2024
Amazonʼнинг Япониядаги штаб-квартирасида тинтув ўтказилди
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024