Фан-техника | 21:09 / 05.07.2016
10882
1 дақиқада ўқилади

Янги авлоддаги Mercedes Gelandewagen автомобилининг суратлари пайдо бўлди

Фотожосуслар янги авлоддаги Mercedes-Benz G-Class автомобилини Европадаги йўл синовлари вақтида суратга олишди, деб хабар бермоқда Motor1.com.

Таъкидланишича, автомобиль 38 йил давомида деярли ўзгармаган. 

Портал маълумотларига кўра, йўлтанламас конструкциясида алюминий ишлатилиши эвазига 200 кг га енгилроқ, бироқ 100 мм га узунроқ бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, автомобиль кўп дастакли олд подвеска, қайта созланган пружина ва  амортизаторлар, электр механик рул бошқарувини олиши керак. Муҳандислар машина аэродинамикасини яхшилашга ҳаракат қилишган.

Нашр маълумотларига кўра, янги Mercedes Gelandewagen 360 от кучигача 6 цилиндрли бензинли ва 300 от кучигача дизель двигателлар билан жиҳозланади. Двигателлар 9 поғонали узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди.

Янги машина кейинги йил охиридан савдога чиқарилиши кутилмоқда.