Жаҳон | 16:05 / 05.07.2016
6743
1 дақиқада ўқилади

Обама Мустақиллик куни байрамида қизи учун қўшиқ куйлаб берди

4 июль куни АҚШ президенти Барак Обама ўз қизи Малиянинг 18 ёшга тўлган куни муносабати билан уюштирилган базмда қўшиқ куйлади. Малиянинг туғилган куни АҚШ Мустақиллиги кунига тўғри келади.

Daily Mail маълумотига кўра, Оқ уйда ўтказилган маросимга қўшиқчилар ва ҳарбийлар оилалари билан бирга таклиф этилганди. Артистлар АҚШ президентининг қутловига жўр бўлишган.

Барак ва Мишель Обама 1992 йилда оила қуришган. Улар 2 қизни тарбиялашмоқда, Малия ва айни вақтда 14 ёшда бўлган Саша.

Америка Қўшма штатларида Мустақиллик байрами давлат ташкил топган кунда ўтказилади (1776 йилнинг 4 июлида Қўшма штатларнинг Британия колониясидан мустақил бўлгани ҳақида Декларация имзоланганди).