Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ўтган сайловда 304 нафар фуқаролар йиғинлари раиси сайланди
Жиззахда ўтган сайловда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун ўқув-семинари ўтказилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Сайловда 304 нафар фуқаролар йиғинлари раиси ва уларнинг 2 минг 972 нафар маслаҳатчиси сайланди. Раисларнинг 234 нафари ёки 77 фоизи биринчи марта сайланганлардир.
Янги сайланган раисларга фуқаролар йиғинлари фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилган семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ фуқаролар йиғини кенгашини шакллантириш, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссиясини сайлаш тартиби тўғрисидаги масалалар хусусида сўз юритилди.
Мавзуга оид
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
15:47 / 18.10.2021
МСК 3 кун давомида қанча сайловчи муддатдан аввал овоз берганини маълум қилди
12:39 / 18.10.2021
Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг ишончли вакиллари ўртасида теледебат ўтказилади
11:31 / 18.10.2021