Жамият | 17:38 / 08.07.2016
22395
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда ёнаётган автобусни ҳайдовчи ўз кучи билан ўчиришга уринди (фото)
7 июль куни кечки 19.00 лар атрофида Тошкент шаҳрининг Жанубий вокзалида 8-йўналишда ҳаракатланувчи йўловчи автобуси ёниб кетди.
Гувоҳларнинг айтишича, навбатдаги ёнғин жароҳатланганларсиз ўтган. Йўловчилар Mersedes маркали автобусдан ўша заҳоти эвакуация қилинган. Воқеа жойига ўт ўчириш хизмати ва тез ёрдам машинаси етиб келган. Ёнғин тезкорлик билан бартараф этилган.
Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, айнан шу куни пойтахтнинг Яшнобод туманида ҳам бир йўловчи автобусда тутун чиққан. Бунга автобус ҳайдовчиси ўз эътиборини қаратган ва ўз кучи билан ёнғинни бартараф этган.