Жаҳон | 16:00 / 09.07.2016
5245
1 дақиқада ўқилади
НАТО 2017 йил Афғонистонда 12 минг аскарини қолдиришни режалаштирмоқда
НАТО 2017 йилда Афғонистондаги иштирокини тахминан ҳозирги кўрсаткичини – 12 минг аскарни сақлаб қолади, дея маълум қилди альянс бош котиби Йенс Столтенберг. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар қилди.
“Аскарлар сонига оид аниқ маълумотларни айтишга хали эрта. Бироқ бугунги учрашув натижаларига асосланиб, айтишимиз мумкинки, 2017 йилдаги қуролли кучлар сони 2016 йилда қандай кўрсаткичга эга бўлган бўлса, шундайлигича қолади – бу тахминан 12 минг аскар дегани”, - деди Столтенберг журналистларга.
“Аниқ рақамларни бироз кейин маълум қиламиз, қарор кузда қабул қилинади”, - дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
13:30
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024