Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой шарқига ёпирилган тўфон минглаб уйларга шикаст етказди
Хитойнинг шарқий вилояти Фуцзянда "Непартак" тўфони мингга яқин уйга шикаст етказди, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 5 киши бедарак йўқолган.
Тўфон 5 та аэропортнинг вақтинча фаолиятини тўхтатишга ва 400 га яқин рейснинг бекор қилинишига олиб келди. Бундан ташқари, 5 минг автобус ва 341 та юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд рейсга чиқмаган. 33 мингдан кўпроқ балиқчилик кемаси портларда тўфондан яширинган.
Табиий фожиа вақтида Тайвань ороли билан ҳаво ва денгиз алоқаси тўхтатилди.
Аввалроқ Хитойда 400 мингдан кўпроқ одам яқинлашиб келаётган тўфон сабабли эвакуация қилингани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
16:59 / 09.05.2025
“Сув тошиши 24 апрелда бошланганди” — Булоқбошидан репортаж
22:49 / 08.05.2025
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
21:25 / 08.05.2025