Фан-техника | 10:44 / 10.07.2016
6862
1 дақиқада ўқилади
Хитойнинг иккинчи орбитал станцияси парвоз майдончасига етказилди
Хитойлик мутахассислар "Тяньгун-2" коинот лабораторияси модулини парвоз майдончасига етказдилар, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. Қурилма учирилгандан кейин Хитойнинг иккинчи орбитал станциясига айланиши керак.
Лаборатория Пекиндан Цзюцюань космодромига темир йўл орқали етказилди, энди уни йиғиш ва синовдан ўтказиш керак бўлади.
Парвоз сентябрь ўртасига мўлжалланган. Шундан кейин станцияга "Шэньчжоу-11" бошқарилувчи кемаси учирилади.
Аввалроқ аввалги "Тяньгун-1" орбитал станцияси секин-аста орбитадан чиқиб кетаётгани маълум қилинганди. Станция 2011 йилда учирилган ва икки йил ичида иккита экипажни қабул қилган, шундан кейин пассив режимга ўтказилган.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
16:51 / 16.11.2024
Бундан 50 йил олдин ўзга сайёраликларга биринчи хабар юборилганди. Унда нималар ёзилган?
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
23:09 / 19.10.2024