Light | 17:05 / 12.07.2016
10395
2 дақиқада ўқилади

Америкалик олимлар қизил рангнинг янги хусусиятларини кашф қилишди

Қизил ранг инсонни тўхташга мажбур қилар экан. Шу боис у кўп жойларда ишлатилади, масалан, тақиқловчи белгиларда ёки светофорларда. Бироқ америкалик олимларнинг маълум қилишича, баъзилар учун қизил ранг ҳаракатга чорловчи сигнал сифатида хизмат қилади. Тадқиқот нашрга чиқариш учун тайёрланмоқда, у 2017 йилнинг январь ойида Journal of Consumer Psychology журналида чоп этилади. Бу ҳақида Газета.ru маълум қилди

Тадқиқот ўтказишга Нидерландиянинг болаларга ёрдам кўрсатиш хизмати ходимлари дуч келган муаммо сабаб бўлган - уларга безорилар жуда кўп марта қўнғироқ қилишган ва чатларда хат ёзишган. Тадқиқот чоғида олимлар чат фонининг рангини қизил, кўк ва оқ  рангларга алмаштиришган, улар шу орқали ёлғон хабарлар сонининг камайишига умид қилишган.  

Натижалар кутилмаган бўлди: агар оқ ёки кўк фонда мурожаат қилган безорилар 15 фоизни  бўлса, қизил чатда улар 22 фоизни ташкил қилган. Тадқиқотчиларнинг тахминига кўра, қизил ранг саргузашт қидиришга мойиллиги бўлган инсонларни ҳаракат қилишга чорлар экан - бундай кишилар таваккал қилишдан қўрқишмайди. 

Гипотезани текшириш учун олимлар яна бир тадқиқот ўтказишди: коллеж ўқувчиларига уларнинг шундай ҳаракатларга мойиллигини текшириш учун онлайн-сўровнома берилди, шундан сўнг уларнинг ён босишга мойиллигини кузатиш учун бир неча саволларга жавоб бериш таклиф қилинди. Саволлар қизил ёки оқ рангларда акс эттирилган. Ёрқин таассуротларни излашга мойил талабаларнинг жавоблари қизил фонда уларнинг айтганидан қолмасликларини кўрсатган. Фон ранги оққа ўзгартирилганда эса натижа бошқача бўлган. 

Тадқиқотчилар тақиқловчи белгиларда, спиртли ичимликларга ва тамаки маҳсулотларига қарши кампанияларда қизил рангни қўллашни тавсия қилишмайди, чунки натижа кўзланган мақсаднинг аксини кўрсатиши мумкин. 

Суратлар: Google images