Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Татаристонда ҳалол поликлиника очилади
«Вакф Республики Татарстан» фонди раҳбари Рустам Хабибуллин Қозонда шариат қонунлари асосида фаолият кўрсатадиган ҳалол поликлиника ва санаторийлар очилиши тўғрисида хабар берган. Бу ҳақида Татаристон мусулмонлар идорасининг сайтида маълум қилинган.
"Ҳозирда клиника биноси қурилиши учун ажратилган ҳудудда тайёргарлик ишлари кўрилмоқда, шунингдек бу ерга қурилиш материаллари етказилмоқда. Марказ энг замонавий техника ва ускуналар билан таъминланади", - дейди Хабибуллин.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа баҳоси 6,7 миллион долларни ташкил қилади.
Мавзуга оид
10:18 / 22.05.2025
Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади
10:56 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
20:56 / 20.04.2025
Татаристонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
11:40 / 22.02.2025