Дэвид Кэмерон идорани бўшатишдан аввал Тереза Мэйга маслаҳат берди
Буюк Британиянинг истеъфога чиқаётган бош вазири Дэвид Кэмерон ўзининг парламентдаги сўнгги савол-жавоб тарзида ўтказган чиқишида, янги бош вазир Тереза Мэйга маслаҳат бериб, Британияни имкон қадар ЕИга яқинлаштириш фикрини билдирди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
«Менинг ўз ўрнимга келаётган, ажойиб музокарачи бўлган бош вазирга маслаҳатим шуки, у савдо, ҳамкорлик ва хавфсизлик манфаатлари учун ЕИга имкон қадар яқин бўлишга интилиши лозим», — деган Кэмерон.
Унинг сўзларига кўра, Британия ЕИ таркибидан чиққани билан Ла-Манш бўғози кенгайиб қолмайди. Шу боис, ЕИ билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш Бирлашган қироллик учун ҳам, Шотландия учун ҳам бирдек фойдали бўлади.
13 июль кечқурун Кэмерон расман истеъфога чиқиши борасида ариза топширади ва мамлакат бош вазирининг Даунинг-стрит 10-уйида жойлашган идорасини тарк этади. Мамлакатнинг бош вазири лавозимини Тереза Мэй эгаллаши кутилаяпти.
Аввалроқ, Буюк Британия бўлғуси бош вазири, ИИВ Тереза Мэй Brexit мамлакат учун омадли келиши учун барча чораларни кўришини билдирган эди.
Мавзуга оид
23:36 / 20.11.2024
Британиялик фермерлар янги мерос солиғи бекор қилинишини талаб қилиб, норозилик намойиши ўтказди
21:14 / 20.11.2024
Британияда 16 ёшгача бўлган болаларни ижтимоий тармоқлардан чеклаш масаласи кўриб чиқилади
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:53 / 20.11.2024