Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Аргентинага 845 млн доллар ажратади
Аргентина ҳукумати инфратузилмавий ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун Жаҳон банкидан умумий қиймати 845 млн доллар бўлган учта кредит олади. Бу ҳақда 12 июлда Аргентина иқтисодиёт ва молия вазири Альфонсо Прат-Гай маълум қилди.
"Биз охирги икки ҳафтада Жаҳон банки раҳбарияти Аргентина учун учта муҳим лойиҳани маъқуллаганини маълум қилишдан хурсандмиз", деб айтди Прат-Гай Жаҳон банки бошқарувчи директори Шри Мулиани Индравати иштирок этган матбуот-анжуманида.
Хусусан, Жаҳон банки аҳолининг ижтимоий заиф гуруҳларидан бўлган болалар ва ўсмирларни қўллаб-қувватлаш дастурига 600 млн доллар ажратади. Яна 200 млн доллар Буэнос-Айресдаги тошқинларни бартараф этиш ишларига йўналтирилади. Прат-Гайнинг таъкидлашича, "бу Жаҳон банки томонидан охирги 5 йил ичида маъқулланган биринчи инфратузилмавий лойиҳа" бўлди. Яна 45 млн доллар кичик ва ўрта бизнесни рағбатлантирувчи дастурга ажратилади.
Индравати "Аргентинанинг халқаро саҳнага қайтишга уриниши дунёда ижобий баҳоланаётганини" айтди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
17:24 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
09:55 / 21.05.2025