Жамият | 12:15 / 13.07.2016
11113
2 дақиқада ўқилади

Жорж Буш Далласдаги дафн маросими вақтида рақс тушгани интернет фойдаланувчилари ғазабини келтирди

© AP Photo/Eric Gay

АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш Далласда ҳалок бўлган полициячининг дафн маросимига ташриф буюриб, "Республика жанговар мадҳияси" ижро этилаётган вақтда рақс тушишдан тийила олмаган. Унинг ҳаракати акс этган видео YouTube порталида тарқалган.

Видеода Буш ўнг томонидаги ўз рафиқаси, чап томонидаги Мишель Обаманинг қўлидан тутган ҳолда кулиб оёқларини мусиқага монанд ўйнатаётгани кўринади.

Интернет фойдаланувчилари собиқ президентнинг бу ҳаракатидан ғазабланган ҳолда муносабатларини билдира бошлашган.

«Жорж Бушни маросимга киргизишдан олдин унинг қонидаги алкоголь миқдорини текшириш керак эди», – деб ёзади Brandon никли твиттер фойдаланувчиси.

«Ҳамма бир-бирининг қўлини тутган. Мусиқа янграмоқда. Жорж Буш эса рақс тушмоқда. Мен эса диванда ўтириб йиғлаяпман», -дейди Katie McMillan.

«Псс. Марҳамат қилиб менга Буш дафн маросимида нима қилаётганини тушунтириб берсин», - деган Nooruddean.

7 июль куни Далласда полиция зўравонлигига қарши норозилик ҳаракатида армияда хизмат қилган снайпер, қора танли Мик Хавьер Жонсон полиция ходимларига қарата ўт очди, натижада 4 полициячи ва темир йўл хизмати офицери ҳалок бўлди, яна етти киши яраланди. Полиция уч нафар гумонланувчини қўлга олди, тўртинчиси эса ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан робот орқали портлатиб юборилди.