Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ниццадаги теракт қурбонига айланган болалар
Ниццадаги теракт қурбонлари орасида камида 10 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақида The Telegraph хабар берди. Маҳаллий ҳукумат вакилларининг берган маълумотларига кўра, теракт натижасида жабрланганларнинг 18 нафари шифохоналарнинг жонлантириш бўлимида ҳаёт билан курашмоқда.
Манбанинг хабар қилишича, мансабдор шахслар ҳалок бўлганларнинг сони ўсишидан хавотирда.
Ниццадаги терактдан сўнг Францияда уч кунлик мотам эълон қилинди.
14 июлда Франциянинг миллий байрами сифатида нишонланадиган Бастилиянинг олиниши куни мамлакат тарихида энг мусибатли кунлардан бири сифатида эсда қолса керак. Шу куни Ниццада юк машинаси кўчада байрамни нишонлаш учун тўпланган одамларнинг устидан босиб кетган. Оқибатда камида 84 киши ҳаётдан кўз юмган, 120 дан кўпроқ одам жароҳат олган.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
08:37 / 25.04.2025
Россияда терактни тайёрлаётган «марказий осиёликлар» йўқ қилингани хабар берилди
09:30 / 24.04.2025