Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руанда термаси Олимпиада байроғини геноцид жабрдийдаси олиб боради
Велосипедчи Адриен Нионшути иккинчи маротаба Руанда олимпия терма жамоасининг байроғини олиб юриш шарафига сазовор бўлди, деб хабар қилмоқда Insidethegames.
29 ёшли спортчи Олимпия ўйинларининг Рио-де-Жанейро шаҳридаги очилиш маросимида Ватани байроғини майдонга кўтариб чиқади. У, 2012-йилги Лондон Олимпиадаси очилишида ҳам миллий жамоанинг байроғини кўтариб юрган эди.
Нионшути 1994-йили Руандада бўлган геноцид чоғида тирик қолган, унинг 6 нафар ака-укаси ҳалок бўлганди. Ўшанда, бир йилдан камроқ вақт ичида хуту ва тутси қабилалари ўртасида юз берган тўқнашувларда, БМТ маълумотларига кўра, 800 мингга яқин инсон ўлдирилган эди.
У, Бразилия Олимпиадасида, очилиш маросимидан кейинги кун, 6-августда бўлажак шоссе велопойгасида Руанда шарафини ҳимоя қилади.
2016-йилги Олимпия ўйинлари Рио-де-Жанейро шаҳрида 5-дан 21-августгача бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
16:46 / 21.04.2025
ЦАҲАЛ текшируви: Ғазода шифокорлар ўлимига «оператив англашилмовчилик» сабаб бўлган
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
12:20 / 05.12.2024
“Исроил БМТ билан ҳимояланиб, геноцид уюштирмоқда” — Франческа Албанезе
19:41 / 18.10.2024