Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бюджети дефицити 2016 йилда 600 млрд долларни ташкил қилади
АҚШ федерал бюджетининг дефицити 2016 йилда 600 млрд долларга тенг бўлади ва бу ўтган йилдаги кўрсаткичдан 162 млрд долларга кўпроқни ташкил қилади. Бундай прогноз билан 15 июлда Оқ уй Маъмурий-бюджет бошқармаси чиқди.
"Энди 2016 йилда дефицит 600 млрд долларни, февралдагидан 16 млрд доллар камроқни ташкил қилиши тахмин қилинмоқда", дейилмоқда Оқ уй Маъмурий-бюджет бошқармаси тайёрлаган янги маърузада.
Мутахассислар фикрича, йил якунларига кўра харажатларнинг даромадлардан ошиб кетиши ЯИМнинг 3,3 фоизи даражасида қайд қилинади. 2017 йилда бюджет дефицити ЯИМнинг 2,3 фоизи даражасигача камаяди.
Оқ уй мутахассисларнинг янги хулосалари Барак Обама таъминлай олган федерал бюджет дефицитининг секин-аста қисқартирилиши йўққа чиққани англатади. Бюджет дефицити ўсишининг қайтиши америкалик иқтисодчилар томонидан кутилганди. Обама маъмурияти собиқ президент Жорж Бушдан 2007-2009 йиллардаги иқтисодий инқироз вақтида 1,4 трлн долларни ташкил қилган бюджет дефицитини мерос сифатида олган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025