Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Туркиядаги давлат тўнтаришига ҲҲК собиқ қўмондони раҳбарлик қилгани эҳтимол
Туркия Ҳарбий Ҳаво кучлари собиқ қўмондони Оқин Ўзтурк, ҳарбий давлат тўнтаришининг етакчиси бўлгани тахмин қилинмоқда, деб хабар қилмоқда DHA агентлиги ҳарбий манбаларига асосланган ҳолда.
Ўзтурк 2013-2015-йилларда мамлакат ҲҲКларига қўмондонлик қилганди. У, 2016-йил 30-августида истеъфога чиқиши лозим эди. Агентликнинг ёзишича, у ишдан бўшагач, ҳарбий кенгашда муҳокама этилиши кутилаётганди. Кенгашда, унинг мухолифатдаги Фатҳуллоҳ Гуленга алоқаси кўриб чиқилиши режалаштирилган. Балки, шу боисдан Ўзтурк давлат тўнтариши ташкил этишга уринган бўлиши мумкин.
ҲҲКларининг собиқ қўмондони аввал ҳам ҳарбий давлат тўнтаришини уюштиришда гумон қилинган, бир йилдан бери унга нисбатан суриштирув ишлари олиб борилаётган эди.
Туркия президенти Эрдўған ҳарбий исёнда Гулен тарафдорларини айблаб чиққан бўлса-да, Гуленнинг ўзи давлат тўнтаришини қоралаб баёнот берди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025