Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 3 мингга яқин судья ўз лавозимидан озод қилинди
Туркияда содир бўлган ҳарбий тўнтарув ҳаракатидан сўнг 2745 нафар судья ўз лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақида Daily Sabah хабар қилди.
Мазкур қарор Судья ва прокурорлар олий кенгаши томонидан қабул қилинган.
Шунингдек 5 нафар Олий суд кенгаши аъзоси ҳам ўз амалидан четлатилгани маълум қилинди.
15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтаруви ҳаракатлари амалга оширилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркиядаги ҳарбий тўнтарув ҳаракатлари натижасида 161 киши ҳалок бўлган, 1440 нафар киши турли жароҳатлар олган. Ўтказилган операциялар самарасида 2839 ҳарбий қўлга олинган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025