Жамият | 17:55 / 17.07.2016
5927
1 дақиқада ўқилади

Ямалдаги ёнғинда тўққиз киши ҳаётдан кўз юмди

© РИА Новости. Юрий Лашов

Ямалдаги Лабитнанги шаҳрида жойлашган кўп вақатли турар-жойда келиб чиққан ёнғин оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган.

“Ўн киши жабрланган, улардан тўққиз киши ҳалок бўлган. Марҳумлар орасида икки нафар гўдак ҳам бор, яна бири шифохонага ётқизилган”, - деб хабар бермоқда фавқулодда хизматлар вакили.

Маълум қилинишича, уйдан 23 киши кўчирилган, улар орасида икки бола ҳам бор.

Айтишларича, икки йўлакли  ва икки қаватли эски уйда электр узатгичларидаги носозлик туфайли ёнғин чиққан.

Мавзуга оид